1

Ўзбекистонда ерларни хусусийлаштириш бошланди

ИҚТИСОДИЁТ 09.06.2022, 14:06
Ўзбекистонда ерларни хусусийлаштириш бошланди

“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш жараёнлари бошланди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар бермоқда.  

Маълум қилинишича, Агентликнинг “YERХUSUSIYLASHTIRISH” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслари томонидан уларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш учун мурожаатлар келиб тушиш бошланди.

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, “Ёғ бозори” МФЙ, О. Махмудов кўчаси 27-уйда яшовчи фуқаро Мухамадиев Рамз Эркиновичга қарашли мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган 271кв.м ер майдонига фуқаронинг тегишли аризасига мувофиқ мулк ҳуқуқини берувчи ЭНГ БИРИНЧИ ДАВЛАТ ОРДЕРИ расмийлаштирилди.

Бундан ташқари, қонунга мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини тадбиркорлик фаолияти учун мулк ва ижара ҳуқуқи асосида “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали сотиб олиш имконияти яратилди.

Жорий йил 1 июнь ҳолатига республика бўйичажами 22 мингдан ортиқ ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилган бўлиб, шундан 10 мингга яқини мулк ҳуқуқида 1 185 та ер участкалари мулк ва ижара ҳуқуқи билан жами 140,1 млрд. сўмга сотилди, шундан мулк ҳуқуқи билан сотилган ер участкалри 68тани ташкил этади.

Жумладан, “SAM-MAROQAND-OIL” МЧЖ томонидан “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали Самарқанд шаҳар, “Расадхона” МФЙ ҳудудидаги сотиб олинган 1 410кв.м. ер участкаси учун биринчи рақамли “Ер участкасига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери” берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1