1

“Тик-ток”да танилиб, интернетни "портлатиб", "Халқлар дўстлиги"да порлаган юлдуз. Жалолиддин Аҳмадалиевнинг жонли ижродаги илк яккахон концертидан репортаж (фото ва видео)

МАДАНИЯТ 09.06.2022, 23:40
Теглар: Видео, Жалолиддин Аҳмадалиев
“Тик-ток”да танилиб, интернетни "портлатиб", "Халқлар дўстлиги"да порлаган юлдуз. Жалолиддин Аҳмадалиевнинг жонли ижродаги илк яккахон концертидан репортаж (фото ва видео)

Санъатда мухлислар меҳрини қозониш учун йиллар давомида тинимсиз меҳнат, сабр-қаноат керак. Жуда кам санъаткоргина қисқа даврда санъат оламида тез фурсатда ўрнини топа олади. Қўшиқларини ҳеч кимга сотолмаган, “Тик-ток” орқали машҳур бўлган хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев ана шундай кам сонли ва албатта жуда омадли санъаткорлардан бири.  

Жалолиддин Аҳмадалиев шу йилнинг 7-8 июнь кунлари “Халқлар дўстлиги” санъат саройида ўзининг илк —  “Менда қолмади дил” номли яккахон концерт дастурини тақдим этди. Хўш, санъаткорнинг мухлислари ва яқинлари концертни қандай кутиб олди? "darakchi.uz" жонли ижродаги концерт дастурида иштирок этиб, жараённинг энг гўзал лаҳзаларини ҳамда хонанданинг яқинлари ва мухлисларининг фикрларини бир лавҳада жамлади.  

Ғиёсиддин НАРЗУЛЛАЕВ, клипмейкер, режессиёр:

— Жалолиддин ака билан анчадан бери бирга ижод қиламиз. Масалан, "Ёр биздан кетди", "Менда қолмади дил" қўшиқларини бирга яратганмиз. Жалолиддин акани ўзига яраша талаби, “принцип”лари бор. Бунчалик қисқа фурсатда концерт беришларини биз ўзимиз ҳам кутмагандик. Аллоҳни назари тушган инсон эканлар.

Умид УМАРОВ, "Браво" жамоаси аъзоси:

— Жалолиддин Аҳмадалиев санъатга яқинда кириб келди. Лекин ўзининг файзли қўшиқлари билан порлаб кирди. Яна бир муҳим жиҳати ҳозирги ўзбек санъаткорлари орасида камайиб кетаётган жонли ижрода айтяпти. Зал зўр кутиб олди.  

Сойибжон НИЁЗОВ, Тошкент вилояти мақом ансамбли бадиий раҳбари, Ўзбекистон халқ ҳофизи:

– Концерт ҳақиқатда жонли ижрода ўтадими, йўқми? Шуни аниқлаш вазифаси менга топширилганди. Концертдан хулосам шу бўлдики, 2-3 соат ҳаммани кайфиятини бир хил ушлаб туриш осон эмас. Жалолиддин шуни уддалай олди. Аллоҳ юқтирмаса, бозорга даллол бўлолмайсан, деган гап бежиз айтилмаган. Жалолиддинда Аллоҳ берган гўзал бир дард ва шиддат бор экан. Халқимиз бизни мақомчи деб билади. Мақом бу бошқа дунё. Лекин Жалолиддин ҳам ўзига хос йўналишда куйлади. Энг муҳими, ҳаммаси жонли ўтди.  

Фарғонанинг Данғара тумани, кичкинагина “Қирқлар” қишлоғида туғилган Жалолиддин Аҳмадалиев косибчилик қилиб юрган вақтларида ҳам қўшиқлар куйлаган. Ўзининг айтишича, қўшиқлар ёзиб, сотолмай юрган вақтлари ҳам бўлган. Бироқ энди уни бутун Ўзбекистон танийди. Нафақат Ўзбекистон, балки Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркия каби давлатларда ҳам ўз мухлисларига эга. Буни концерт дастурига йиғилган мухлисларнинг кўплиги ва уларнинг юз-кўзларидан билиш мумкин.

Батафсил видеорепортажимизда...

 

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1