АсосийСИËСАТ

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Тошкентга етиб келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Республ...

'Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Тошкентга етиб келди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев 21 июнь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун бўлиб ўтади. Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади. Уларнинг натижалари бўйича саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, илм-фан ва инновациялар, туризм ва бошқа соҳаларга доир икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Эртага Хива шаҳридаги тарихий ёдгорликларни зиёрат қилиш режалаштирилган.

Мазкур юқори даражадаги ташриф тадбирларида "Даракчи" мухбири ҳам иштирок этмоқда. Ташриф давомидаги янгиликлар билан онлайн танишиб боришингиз мумкин. 

Бошқа янгиликлар