1

"Yangi Nafas": 26 июнь куни Ўзбекистоннинг саккизта шаҳрида бир пайтда байрамга бағишланган югуриш мусобақаси бўлиб ўтади

СПОРТ 21.06.2022, 13:46
"Yangi Nafas": 26 июнь куни Ўзбекистоннинг саккизта шаҳрида бир пайтда байрамга бағишланган югуриш мусобақаси бўлиб ўтади

2022 йилнинг 26 июнь куни республиканинг саккизта шаҳрида бир пайтда Ўзбекистон Ёшлар кунини ва “Олимпия куни” Халқаро спорт байрамини нишонлашга бағишланган "YangiNafas" спорт югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. Югуриш мусобақасининг расмий шиори - Бир ватанда, бир вактда, бир хил масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз! 

2017 йилда президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ўтказилиб бошланган Ёшлар куни Ўзбекистон миллий байрамлари календаридан мустаҳкам ўрин эгаллади ва бугунги кунда мамлакатнинг деярли 60 фоиз аҳолисини бирлаштирмоқда. Ёш аудиторияни кенг қамраб олиш ва енгил атлетикага қизиқишини ошириш мақсадида бу йили илк маротаба "Yangi Nafas" машҳур лойиҳаси Ёшлар куни тадбирлари дастурига қўшилди. Ташаббус 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерацияси томонидан, оммавий спортни ривожлантириш учун кенг кўламли спорт ҳаракати сифатида жорий этилган эди (Aral Marathon, Save Aral ва бошқалар).

Олимпия куни – бу Олимпия ҳаракатига бағишланган анъанавий спорт байрами. Ушбу кун дунё бўйлаб нишонланадиган энг оммавий байрамлардан бири бўлиб, у Халқаро Олимпия қўмитасининг 205 та иштирокчи-мамлакати томонидан нишонланади. Жисмоний маданият ва спортга қизиқиш билдирган ҳамда соғлом турмуш тарзи ғояларини қўллаб-қувватлайдиган миллионлаб инсонлар турли хил акциялар ва мусобақаларда иштирок этади. 2022 йилда байрам «Биргаликда, бутун дунёда тинчлик бўлиши учун» - #MoveForPeace шиори остида ўтмоқда. 

"Yangi Nafas" спорт югуриш мусобақаси ушбу йили тамоман янги форматда бўлиб ўтади. Фарғона, Наманган, Чирчиқ, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Шаҳрисабз ва Тошкентнинг марказий кўчалари бўйлаб бир вақтнинг ўзида 16 000 дан ортиқ инсон югуради. Югуриш мусобақасида умумий таълим ва спорт мактабларининг ўқувчилари, олийгоҳларнинг талабалари, жамоат арбоблари иштирок этади. Биринчи маротаба югуриш мусобақасининг жонли эфирда узатилиши ташкил этилади. Югуриш масофаси 3 км ни ташкил қилади. Иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш жараёни 06:30 да, тадбирнинг ўзи эса – 07:30 да бошланади. Масофа ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Тошкентда "Yangi Nafas" югуриш мусобақасининг старт нуқтаси бўлиб, Афросиёб ва Бешёғоч кўчаларининг кесишиш жойида жойлашган Humo Arena спорт-кўнгилочар мажмуасининг майдони ҳисобланади.

"Yangi Nafas" спорт югуриш пойгасида истаган ҳар бир инсон иштирок этиши мумкин. Спорт трассасининг пухта равишда тайёрланиши шунингдек имкониятлари чекланган югурувчиларнинг хавфсиз ва қулай шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлайди. 

«Спорт, биринчи навбатда, бу ёшлик дегани, - деб таъкидлайди Андрей Абдувалиев, Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси раисининг ўринбосари, - Ва бизнинг асосий тарбияланувчиларимиз ёш авлод вакилларидир. Биз, ўз тажрибамиздан ва амалиётимиздан келиб чиқиб, уларга энг яхшисини берамиз. Таъкидлаб ўтиш жоизки, енгил атлетика Ўзбекистон ёш авлодининг салоҳиятини амалга ошириш ва ривожлантириш учун энг самарали соҳалардан бири бўлиб ҳисобланади. Бундай форматдаги оммавий тадбирларнинг ўтказилиши ёшларга соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва спортда ўз кучини синаб кўриш учун имконият беради».

Югуриш мусобақаларига ҳар бир шаҳарда малакали ҳакамлар, мураббийлар ва Енгил атлетика федерацияси томонидан тайёрланган волонтерлар жамоаси жалб қилинади. "Yangi Nafas" деб номланган бир вақтда югуришмусобақасирақслар флешмоби билан якунланади.

"Yangi Nafas" югуриш мусобақасининг асосий ташкилотчилари сифатида Тошкент шаҳар ҳокимияти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Енгил атлетика федерацияси иштирок этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1