1

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари камайди

ИҚТИСОДИЁТ 21.06.2022, 14:36
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари камайди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 400 миллион доллар йўқотди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларига асосланиб, "Замон" нашри ёзмоқда. 

Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, олтин захираси 35,4 миллиард долларни ташкил қилган. Бу кўрсаткич 2022 йил 1 май ҳолатига кўра, 35,9 миллиард долларга етган эди.

Май ойида олтиннинг физик ҳажми 11,1 миллион тройунциядан 11,4 миллион тройунцияга ўсди. Унинг қиймати 21,32 миллиард доллардан 21,18 миллиард долларга тушди.

Захира активларидаги валюта захиралари ҳам 13,5 миллиард доллардан 13,1 миллиард долларга камайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1