АсосийJamiyat

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Кореяда ишлаш учун имтиҳон топшираётганларни огоҳлантирмоқда

'Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Кореяда ишлаш учун имтиҳон топшираётганларни огоҳлантирмоқда'ning rasmi

Шу кунларда Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагидаги фуқаролар учун Тошкент шаҳрида EPS-Topik тест имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, тест имтиҳонларини адолатли ўтказиш учун Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати билан ҳамкорликда барча техник ва ташкилий чоралар кўрилган.

Хусусан, Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан тест ўтказиш учун махсус планшетлар келтирилган бўлиб, ушбу планшетдаги тест саволлари иштирокчи қиёфаси автоматик тарзда аниқлангандан кейин очилиши (Face ID) тизими ҳам жорий этилган.  

Шунга қарамай, бугунги кунга қадар бошқа фуқаро ўрнига тестга кириш ва тестда қўшимча воситалардан фойдаланишга уриниш билан боғлиқ 23 та ҳолат аниқланган.

"Таъкидлаш жоиз, Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати талабларига мувофиқ, тест имтиҳони қоидаларини бузган фуқаро 3 йил давомида ушбу имтиҳонда қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлади ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкин.

Шу муносабат билан, фуқароларни имтиҳон жараёнида барча тартиб-қоидаларга риоя қилишга чақирамиз", - дейилади хабарда. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар