1

Кўксаройда Илҳом Алиевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото)

СИЁСАТ 21.06.2022, 18:00
Кўксаройда Илҳом Алиевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото)

Бугун Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи билан келган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Икки мамлакатнинг давлат байроқлари билан безатилган майдонда Озарбайжон Президенти шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни кутиб олди.

Давлат раҳбарлари шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Озарбайжон давлат мадҳиялари янгради.

 

Мамлакатларимиз етакчилари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Маросимда Ўзбекистон ва Озарбайжон расмий делегациялари аъзолари иштирок этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1