Sevimli

2022 йилнинг беш ойида "UzAuto Motors" ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 47% кўпроқ автомобиль ишлаб чиқарди

ИҚТИСОДИЁТ 23.06.2022, 11:24
2022 йилнинг беш ойида "UzAuto Motors" ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 47% кўпроқ автомобиль ишлаб чиқарди

2022 йилнинг январь-май ойлари давомида "UzAuto Motors" заводида 126 246 та автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, ушбу кўрсаткич 2021 йилга қараганда 47% га кўпроқ. Шундай қилиб, ўтган йилга нисбатан ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши 40 452 дона автомобилни ташкил этади.  

Таъкидланишича, жорий йилнинг биринчи ярмида Chevrolet Tracker 2023 йил модели саноат ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича кенг кўламли ташкилий чора-тадбирлар фонида ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин ўсиши кузатилмоқда. Янги автомобилни ишлаб чиқаришга июль ойининг ўрталарида старт берилиши режалаштирилган.

Аввалроқ, компания ўз расмий сайтида Асака автомобиль заводида ишлаб чиқарилган Chevrolet Tracker (2023 йил модели) автомобили сотувининг старт олиш санасига расман тескари саноқни бошлаганди. Унга кўра,  30 август санасидан бошлаб янги авлод автомобилини харид қилиш мумкин.

Шарҳлар