1

Муҳаммад Юсуфнинг онасига ёзган мактуби, ўтирган мактаб партаси, синф журнали ва шахсий буюмлари. Музейдан фоторепортаж

ЖАМИЯТ 23.06.2022, 16:28
Муҳаммад Юсуфнинг онасига ёзган мактуби, ўтирган мактаб партаси, синф журнали ва шахсий буюмлари. Музейдан фоторепортаж

Андижон шаҳрида шоир Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби бор. Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Андижон вилоятига уюштирилган инфо-туримиз шу манзилдан бошланди.

2017 йилда президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган Муҳаммад Юсуф мажмуаси ёнида жойлашган ижод мактаби кираверишида шоир ҳаёти ва ижодидан ҳикоя қилувчи музей ташкил этилган.

Музей экспонатлари жуда кўп бўлмаса-да, шоирнинг ўзига тегишли, ўзи фойдаланган буюмлар жамланмасидан таркиб топган. Масалан:

- Марҳамат тумани Қовунчи қишлоғидаги 25-умумтаълим мактабидаги Муҳаммад Юсуф ўтирган парта;

- унинг исм-шарифи ёзилган мактаб журнали;

- шоир кийган дўппи ва пальто;

- уй буюмлари, шулар жумласидандир.

Шунингдек, 1978 йилда ёш Муҳаммаднинг ҳарбий хизматдан онасига ёзган аскар мактуби ҳам музейнинг энг эътиборга молик экспонатларидан биридир.

Соғинч мактубида қуйидагилар ёзилган:

"Салом, онажон!

Онажон!

Ушбу хатни етти ухлаб тушимга кирмаган Хабаровскдан ёзяпман. Шунақа бўлиб қолди...

Онажон, саломатмисиз, Матлуба, Мухаш, энамлар яхши юришибдими? Онажон, сиз-чи?

Мен саломатман, 6 ой курсантмиз. Ўқиймиз экан.

Умуман армия ёмон эмас. Хизмат қилса бўлади. Хабаровскдан 30 км узоқда училишидамиз. Бугун форма беришди (ярашди менга жуда). Мендан хавотир бўлиш йўқ. Биринчи марта сизлардан олисда юришим эмас-ку? Ўзбек болалар ҳозир 6 кишимиз. Ётоқ яхши, овқати ҳам зўр.

Отажон, мендан ранжиманг, бошқалардан ҳам. Шунақа бўлиб қолди. Случайно жўнаб кетдик. 15-куни самолётда жўнаб кетиб, 7 соатда Тошкентдан Хабаровскка келдик. Совуқ 8-10 даража. Ҳозирча яхши хавоси.

Ғофур акамга, сўраганларга салом.

Турсун энам, Ҳалима энамларга ҳам".

 

Сафаримиз давом этади.

 

Андижондан Сардорбек Раҳмонқулов

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1