1

Коронавируснинг давомли асоратлари эмланганларда кам кузатилади

ЖАМИЯТ 23.06.2022, 17:12
Коронавируснинг давомли асоратлари эмланганларда кам кузатилади

Буюк Британия олимлари “омикрон” штамми бўйича тадқиқот ўтказди. Маълум бўлишича, касалланишдан камида олти ой аввал коронавирусга қарши тўлиқ босқичда эмланган одамларда хасталик енгил кечади ва асоратлар тезроқ бартараф бўлади. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.

Бунинг учун 100 минг нафарга яқин киши сўровномада иштирок этди. Тўпланган маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики, “дельта” штамми асоратлари “омикрон”га нисбатан 2,4 баравар узоқроқ давом этиши мумкин.

Масалан, “омикрон” тўлқини авж олган 2021 йил 20 декабрдан шу йил 9 мартгача бўлган даврда сўровнома қатнашчиларидан 56 мингдан зиёдида коронавирус аниқланган.

Ундан аввалроқ, яъни “дельта” кенг тарқалган давр  — ўтган йилнинг 1 июнидан 27 ноябригача бўлган оралиқда эса 41 минг 361 киши ушбу мутациядан азият чеккан.

Мутахассислар касалликнинг ўткир босқичида тўрт ҳафтадан кўпроқ вақт ўтиб, чарчоқ, бош оғриғи, юрак фаолияти бузилиши билан боғлиқ аломатлар кузатилган беморларни узоқ давом этадиган коронавирусни бошдан кечирганлар тоифасига қўшишди.

Тадқиқот натижалари фақат катталар ва эмланган одамларга тегишли. Вакцина олмаган қатлам ва болаларга доир маълумотлар эса ҳозирча етарли эмас!

Ўрганишлар натижасига кўра, “омикрон”га чалинганларнинг 4,5 фоизида хасталик асоратлари узоқ давом этган бўлса, “дельта”да бу кўрсаткич 10,8 фоизга тенг.

Экспертлар фикрича, бу тадқиқот жамоатчилик томонидан нотўғри талқин қилинмаслиги керак. Чунки “омикрон”нинг қарийб  5 фоиз ҳолатда давомли асоратларни келтириб чиқариши ҳам аслида хавотирлидир.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1