Бугун, соат 19:05 да “Тошкент Марказий” темир йўл вокзалидан “Тошкент – Самара” йўналишидаги 5-сонли халқаро йўловчи поезди ҳаркати бошланди.Бугун 2 йил-у 3 ой деганда илк қатнов амалга оширилди.
Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати бу ҳақда хабар бермоқда.


Маълумот учун, “Тошкент – Самара – Тошкент” поезди ҳафтанинг ҳар пайшанба куни соат 19:05 да “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалидан жўнаб кетади ва шанба куни соат 18:14 да Россия Федерациясининг “Самара” темир йўл вокзалига етиб боради.
Шунингдек, Самарадан якшанба куни соат 16:11 да жўнаб кетиб, “Тошкент-Марказий” вокзалига сешанба куни соат 16:56 да етиб келиши айтилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун 2 йил-у 3 ой деганда илк қатнов амалга оширилди.






