Sevimli

Яқин кунларда ўзбек қовунларининг Покистонга экспорти бошланади (видео)

ЖАМИЯТ 23.06.2022, 23:33
Яқин кунларда ўзбек қовунларининг Покистонга экспорти бошланади (видео)

Тез орада Покистонга ўзбек қовунлари экспорти бошланади. Бу ҳақда яқинда Афғонистон ҳудуди орқали Покистонга ўзбек ҳайдовчилари билан юк ташувларини амалга оширган корхона раҳбари Фахриддин Набиев маълум қилди, дея ёзмоқда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати.

Таъкидланишича, даслабки босқичда корхона томонидан Сирдарёда етиштирилган 40 тоннага яқин қовун маҳсулотлари Покистон бозорига етказиб берилади.  

Йил якунига қадар эса Покистон Ислом Республикасига 2500 тонна хўл ва қуруқ мева экспортини амалга ошириш режалаштирилган.

Маълум қилинишича, ушбу корхона ишчилари бўлган Дилмурод Норматов ва Ойбек Бегматовлар “Тошкент – Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар – Карачи” йўналишида юк ташувларини амалга оширган илк ўзбек ҳайдовчилари бўлади

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+25.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10865.94
USD 5.69
11333.18
EUR -80.94
207.27
RUB -5.16
1