АсосийЖАМИЯТ

Жиззахдаги “заправка”да машина портлаб кетди

Кеча, 23 июнь куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида жойлашган автомобилларни газ била...

'Жиззахдаги “заправка”да машина портлаб кетди'ning rasmi

Кеча, 23 июнь куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида жойлашган автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциясида ВАЗ-2106 русумли автомобилга ёқилғи тўлдириш жараёнида портлаш содир бўлган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати хабардор қилди.

Қайд этилишича, портлаш натижасида ёнғин келиб чиқмаган, ёнғин-қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига чиқарилмаган.

Шунингдек, воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, бошқа транспорт воситаларига зарар етмаган. Жабрланганлар йўқлиги айтилади.

"Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, ВАЗ-2106 транспорт воситасидаги носозлик бахтсиз ҳодисага сабаб бўлган. Суриштирув ишлари давом этмоқда",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар