1

Янгийўлда юк машинаси автобус билан тўқнашди

ЖАМИЯТ 26.06.2022, 17:01
Янгийўлда юк машинаси автобус билан тўқнашди

Oқибатда 1 киши ҳалок бўлган. Яна бир йўловчи жонлантириш бўлимида...

Ҳодиса юзасидан вилоят ИИББ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲга “Исузу” юк автоулов ҳайдовчисининг ухлаб қолиши сабаб бўлган.

Маълум қилинишича, 26 июнь куни соат тахминан 07:00 ларда ҳайдовчи 1997 й.т. А.С. "Исузу" русумли юк машинасини М-39 Тошкент-Термиз йўли орқали Чиноз-Тошкент йўналишида бошқариб кетаётиб, шу йўлнинг 825-чақирими (Янгийўл тумани ҳудуди) етганда ўзига нисбатан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 1963 й.т. А.Ч. нинг бошқарувидаги "Исузу" автобусни орқа қисмига бориб урилиши натижасида ЙТҲ содир бўлган.

Натижада “Исузу” автобуси йўловчиси 1983 й.т. Ф.О. (аёл) олган тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этган, шунингдек, "Исузу" русумли юк автоулови йўловчиси 2000 й.т. Б.С. тан жароҳати билан жонлантириш бўлимига ётқизилган.

"Шунингдек, автобусдаги бошқа йўловчиларга ҳам биринчи ёрдам кўрсатилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда",-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1