1

Наманганда 3 ёшли бола қудуққа тушиб кетди (видео)

ЖАМИЯТ 26.06.2022, 17:27
Наманганда 3 ёшли бола қудуққа тушиб кетди (видео)

Наманган вилояти Поп туманида уч ёшли бола қопқоғи очиқ бўлган қудуққа тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 22 июнь куни 18:00 атрофида Озод маҳалласи Наврўз кўчасидаги кўп қаватли уйда яшовчи 2019 йилда туғилган И.М. билан содир бўлган. У кўчада ўйнаб юрган вақтида эҳтиётсизлиги сабаб қопқоғи очиқ турган қудуққа тушиб кетади.

Қўшниларнинг ёрдами билан бола қудуқдан чиқариб олинган. 

"Ҳолат бўйича туман фавқулодда вазиятлар бўлимига ҳеч қандай маълумот келиб тушмаган",-дейилади хабарда.

Ҳозирда бола соғ эканлиги айтилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1