Sevimli

Ўзбекистонда «Ёшлар ва кино» ҳафталиги бошланди

МАДАНИЯТ 28.06.2022, 18:15
Ўзбекистонда «Ёшлар ва кино» ҳафталиги бошланди

27 июнда  Тошкентда,  Киночилар уйида Ўзбекистонда 30 июнь куни нишонланадиган Ёшлар кунига бағишланган «Ёшлар ва кино» ҳафталиги бошланди.

“Ёшлар ва кино” ҳафталиги Ҳилол Насимовнинг “Ватан остонаси” фильми намойиши ва суратга олиш гуруҳи билан ижодий учрашувдан бошланди.

Ҳафталик доирасида “Ким деяй сени”, “Матонат мактаби”, “Талваса”, “Қуёш таъми”, “Муҳаббат баҳори”, “101 рейс”, “Парининг совғаси” каби фильмларни, шунингдек ёш киноматографистлар томонидан,   «Дебют – 2020» ва «Дебют старт – 2021» лойиҳалари доирасида  суратга олинган қисқа метражли бадиий фильмларни  намойиш этиш режалаштирилган.

Кинофильмларни томоша қилиш баробарида, «Ёшлар ва кино» Ҳафталиги иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни кинолойиҳаларга жалб этишга қаратилган маърифий тадбирлар, танловли лойиҳаларга бой бўлади.

Шу тариқа Ўзбекистон Кинематография агентлиги, “Ёшлик киностудияси” ДУК, Кинематографияни ривожлантириш Миллий маркази кўмагида, жорий йилда ёш киноижодкорлар амалга оширишни бошлайдиган кинолойиҳаларнинг кастингини ўтказиш режалаштирилган.

XIV Тошкент халқаро кинофестиваль доирасида бўлиб ўтадиган “Беш кунда - кино” халқаро танлови учун ижодий ишлар тақдимоти, “Ўзбекмультфилм” киностудияси фаолияти ва вазифалари тақдимоти, Тошкентдаги Бутунроссия давлат кинематография институтининг филиалида, институт фаолияти билан танишишга қаратилган.

“Очиқ эшиклар куни” ҳам режалаштирилган.

Бундан ташқари, ёш киноижодкорлар учун “Саҳналаштириш санъати”, “Операторлик санъати”, “Кинода ифодали ечимлар”, “Режиссор нигоҳи”, “Кинематографияда гримнинг роли” каби йўналишлар бўйича маҳорат дарслари ўтказилади.

Ҳафталикнинг энг асосий тадбирларидан бири  2022 йилда талабаларни кинолойиҳаларга жалб этиш бўйича Киноматография агентлиги ва олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик шартномаларини имзолаш маросими бўлади.

Ҳафталикнинг кульминацион  тадбири  “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ИНСОН ҚАДРИНИ УЛУҒЛАШ!” шиори остидаги профессионал ёш киноижодкорларга мўлжалланган  лойиҳа ғолибларини диплом билан тақдирлаш ҳамда маҳорат дарслари ғолибларига сертификат ва эсдалик совғалари топшириш  ишлари амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, “Ёшлар ва кино” Ҳафталиги жорий йилнинг 3-июлига қадар давом этади. Унинг ташкилотчилари – Ўзбекистон Кинематография агентлиги, “Ёшлик киностудияси” ДУК, Кинематографияни ривожлантириш Миллий маркази, БДКИнинг Тошкентдаги филиали.

– Кино соҳасида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижодий жараёнга жалб этиш, Ўзбекистон Президенти томонидан Кинематография агентлиги олдига қўйилган муҳим вазифалардан биридир. Айнан ўзининг замонавий қарашлари, ижодий тафаккури ва янги ғояларига эга бўлган ёшлар кино санъатининг келажаги бўлиб, санъатнинг ушбу энг муҳим соҳасини ривожлантиришни уларга ишониб топширамиз. Шу боис, ёшлар иштирокида бир қатор кинолойиҳаларни ишга тушириш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда, – дейди Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+32.97° app.небольшая облачность
Валюта курси
10875.37
USD -10.63
11079.83
EUR -54.37
181.48
RUB 1.02
1