"Талабалар учун давлат гранти сони икки бараварга оширилади" — Президент

СИЁСАТ 30.06.2022, 21:54
"Талабалар учун давлат гранти сони икки бараварга оширилади" — Президент

Сал аввал Президент Шавкат Мирзиёев "Ёшлар куни"га бағишланган байрам тадбирида нутқ сўзлаётганини маълум қилгандик.

Ўзбекистон раҳбари нутқи давомида Ўзбекистонда ёшлар учун амалдаги имтиёзлар 11 тадан 25 тага кўпайтирилишини таъкидлаганди. Шавкат Мирзиёев сўзида давом этиб, таълим соҳасига ҳам тўхталди, дея айни пайтда бўлаётган тадбирдан тўғридан-тўғри хабар бермоқда Darakchi.uz' мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

Қайд этилишича, яна бир муҳим янгилик – мусиқа санъатига қизиқиши баланд бўлган ёшларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб:

  • мақом хонандалиги, мақом чолғу ижрочилиги ва бахшичилик йўналишларига янги қабул қилинган талабаларнинг шартнома тўловлари тўлиқ давлат томонидан тўлаб берилади;
  • фортепиано ижрочилари тайёрлаш бўйича қабулни 3 баробарга кўпайтириб, бу йўналишда ҳам контракт тўловлари тўла қоплаб берилади.

Бундан ташқари, энди техникумларга қабул йилда 2 марта ташкил этилиб, талабалар учун давлат гранти сони 2 баробарга оширилади.

Шунингдек, техникумлар учун таълим кредити жорий қилинади ва 80 мингдан зиёд ёшларга кредит бериш учун молиявий ресурс ажратилади.  

"Ҳисоб-китобларга кўра, бугунги  кунда 1 нафар IT мутахассисини тайёрлаш учун камида 1 йил вақт ва 20 миллион сўмгача маблағ талаб этилади. Ваҳоланки, яхши мутахассис 2-3 ойда битта дастур яратиб, ушбу харажатни бемалол қоплаши мумкин. Бундан буён хусусий таълим муассасаларида IT технологиялари бўйича ўқиш (дастурлаш, вeб-дизайнер, анимация) истагини билдирган ёшларга ҳам, 20 миллион сўмгача миқдорда 4 йиллик имтиёзли кредит тақдим этилади",-дейди Ўзбекистон президенти.

Дилбар Абдунабиева

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1