Президент Шавкат Мирзиёев Япониянинг Айти-Нагоя шаҳрида ўтказилган XX ёзги Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади.
"Ёшларимизнинг катта спортда ўз ўрнини дадил эгаллаб бораётгани барчамизни ғоят қувонтиради, албатта. Енгил атлетикачимиз Шарифа Давронова, боксчимиз Абдумалик Халлоқов икки карра, бадиий гимнастика бўйича Тахмина Икромова уч карра Осиё ўйинлари чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлиб, қитъамизда тенгсиз эканини исботладилар", дейилади табрикда.
Ўзбекистон делегацияси мусобақада 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза, жами 70 та медални қўлга киритиб, Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллади.
Давлат раҳбари Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилоти давлатлари орасида биринчи ўринни олганини таъкидлади.
Шунингдек, Шарифа Давронова ва Абдумалик Халлоқов икки карра, Тахмина Икромова эса уч карра Осиё ўйинлари чемпиони бўлганини қайд этди.
Президент спортчилар, уларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийлари ҳамда мухлисларига миннатдорлик билдириб, Япониядаги натижалар 2028 йил Лос-Анжелесда ўтказиладиган Олимпиада ўйинларига тайёргарлик учун мустаҳкам замин бўлишига ишонч билдирди.






