АсосийСИËСАТ

Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонга қўнғироқ қилиб, таваллуд куни билан табриклади

Суҳбат аввалида Мирзиёев Тожикистон етакчисини таваллуд куни билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва давлатчилик фаолиятида муваффақиятлар тилади.

'Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонга қўнғироқ қилиб, таваллуд куни билан табриклади'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат аввалида Мирзиёев Тожикистон етакчисини таваллуд куни билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва давлатчилик фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Мулоқотда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар савдо-иқтисодий алоқалар, транспорт, энергетика, геология, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни жадаллаштириш, шунингдек, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди.

Шунингдек, минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилиб, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

    Бошқа янгиликлар

    Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонга қўнғироқ қилиб, таваллуд куни билан табриклади - Darakchi.uz