АсосийJamiyat

Бугун ҳам Ўзбекистонда 45 даражали юқори ҳарорат сақланиб туради

'Бугун ҳам Ўзбекистонда 45 даражали юқори ҳарорат сақланиб туради'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ҳарорат фони 35-40° атрофида, жанубда баъзи жойларда 43-45° гача бўлган қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.  

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 36-38° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-32о бўлади.

    Бошқа янгиликлар