1

Хоразмнинг икки туманидаги дўконларда қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотилаётгани аниқланди

ЖАМИЯТ 01.07.2022, 10:55
Хоразмнинг икки туманидаги дўконларда қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотилаётгани аниқланди

Гурлан ва Янгибозор туманларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотаётган савдо дўконлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилмоқда.

Департаментнинг Гурлан туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “О`.S.” хусусий корхонасининг Гурлан туманидаги савдо дўконида акциз маркасиз 588 қути “Esse Change”, “Bisness Royals”, “Mond”, “Milano Tech”, “Milano Paris”, “Milano London” ва “Milano Red” номли тамаки маҳсулотлари, шунингдек, қалбаки акциз маркали 314 дона “Qarataw”, “Sobranie”, “Roberto Cavallia”ва “Bionica” номи остидаги қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Янгибозор туманида ўтказилган терговга қадар текширувда, “D.A.” хусусий корхонага қарашли савдо дўконида  қалбаки акциз маркали 240 дона “Diplomat”, “Qarataw”, “Sheryurak” ва “Dobriy vecher”  номи остидаги қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1