1

Самарқандда 31 ёшли аёл рўмол билан ўзини осиб, жонига қасд қилди

ЖАМИЯТ 02.07.2022, 09:47
Самарқандда 31 ёшли аёл рўмол билан ўзини осиб, жонига қасд қилди

Самарқандда 31 ёшли аёл уйининг меҳмонхонасида кийим илгичга рўмол билан ўзини осиб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 27 июнь куни тахминан 04:30 да Тойлоқ тумани “Боғизағон” маҳалласи Самарқанд кўчасида содир бўлган. 

Жонига қасд қилган аёл Г.И. Тойлоқ тумани Боғизағон маҳалласида яшовчи 1989 йилда туғилган Х.О. билан 2019 йил январь ойида қонуний никоҳдан ўтиб, бирга яшаб келган. Турмушлари давомида улар 2 нафар фарзанд кўришган.

Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида Г.И.нинг мурдаси суд-тиббий экспертиза текширувидан ўтказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан тегишли идораларга ҳам хизмат текширувлари тайинланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1