Бу вақт ичидa Республикага кириш ва ундан чиқиш чекланади. Барча оммавий тадбирлар тақиқланади.
Президент фармони билан фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни тиклаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 3 июл соат 00:01 дан 2 август куни соат 00:00 гача фавқулодда ҳолат жорий этилди.
Фавқулодда ҳолат даврида 21:00 дан 7:00 гача комендантлик соати амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев Қорақалпоғистон коменданти этиб тайинланди.