Расман: Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси очилди

СПОРТ 04.07.2022, 10:14
Расман: Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси очилди

4 июлдан эътиборан Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси очилди ва у 30 июлга қадар давом этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, 2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламентида футбол клуби ёзги трансфер ойнасида 5 нафардан ортиқ бўлмаган янги футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин экани кўрсатиб ўтилган. 

Бунда клуб томонидан ижарага олинаётган футболчи ҳам янги футболчи сифатида қайд этилади. Агар клуб 2000 йил ва ундан кичик ёшдаги янги футболчи билан (дарвозабон учун 1999 йил) шартнома имзоласа, мазкур футболчи юқоридаги лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1