1

Депутатлар “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга қандай ўзгартишлар киритишмоқда?

ЖАМИЯТ 04.07.2022, 17:34
Депутатлар “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга қандай ўзгартишлар киритишмоқда?

 Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати Расул Кушербаев хабар бермоқда.

Унга кўра️, отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларга тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн икки баробари миқдори доирасида амалга оширилиши белгиланмоқда. Амалда бу ўн баробари миқдорида эди.

Ш️унингдек, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн икки баробаридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади. Амалда ўн баробари миқдори доирасида амалга ошириб келинмоқда.  

Мазкур қонуннинг жорий этилиши юқори иш ҳақи олган фуқароларга муносиб пенсияларни тайинлаш, уларнинг моддий фаровонлигини ошириш, ижтимоий адолат тамойилларини мустаҳкамлаш ва аҳолининг унумли меҳнат қилишга бўлган рағбатини оширишга кўмаклашади.  

Қонун қабул қилинган тақдирда 2023 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1