Sevimli

Ёш таэквондочимиз Чарос Қаюмова дунё рейтингида 1-ўринга кўтарилди

СПОРТ 04.07.2022, 18:30
Ёш таэквондочимиз Чарос Қаюмова дунё рейтингида 1-ўринга кўтарилди

Шу йилнинг 24-27 июнь кунлари таэквондо ватани Жанубий Кореяда Осиё чемпионати бўлиб ўтди.  Мазкур мусобақада таэквондочиларимиз юқори натижаларни қўлга киритиб, яна бир бора Ўзбекистон номини дунёга танитишди, дея хабар бермоқда Спортни ривожлантириш вазирлиги.

Қувонарлиси, ушбу мусобақада аёллар ўртасида -53 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритган Чарос Қаюмова бугун эълон қилинган жаҳон рейтингида 1-ўринга кўтарилди.

Қитъа биринчилигида юқори натижаларни қайд этган бошқа спортчиларимиз ҳам рейтингда сезиларли даражада юқорилашган.

Қуйида терма жамоамиз аъзоларининг жаҳон рейтингида эгаллаб турган ўринлари билан танишинг:

Эркаклар

-63 кг

1.Хаон Кала (Испания) – 140.74

13.Ниёз Пўлатов (Ўзбекистон) – 64.90

-68 кг:

1. Бредли Синден (Буюк Британия) – 293.44

2. Улуғбек Рашитов (Ўзбекистон) – 262.31

-74 кг:

1. Даниел Кесада (Испания) – 132.58

10. Жасурбек Жайсунов (Ўзбекистон) – 80.40

-80 кг:

1. Максим Храмсов (Россия) – 304.34

9. Шуҳрат Салаев (Ўзбекистон) – 141.13

-87 кг:

1. Мигел Соареш (Бразилия) – 190.64

13. Никита Рафалович (Ўзбекистон) – 61.60

+87 кг:

1. Владислав Ларин (Россия) – 259.96

25. Шоҳруҳ Ражабов (Ўзбекистон) – 56.87

Аёллар

-53 кг:

1. Чарос Қаюмова (Ўзбекистон) – 126.84

2. Татяна Минина (Россия) – 116.70

-62 кг:

1. Каролайн Сантос (Бразилия) – 202.24

4. Феруза Садикова (Ўзбекистон) – 111.71

+73 кг:

1. Бянка Уолкден (Буюк Британия) – 352.07

7. Светлана Осипова (Ўзбекистон) – 156.07

Шарҳлар