1

"Регистон майдони – Бозоров кўчаси" Самарқандда туризм кўчаларини боғловчи такси йўналиши очилди

ЖАМИЯТ 04.07.2022, 19:47
"Регистон майдони – Бозоров кўчаси"  Самарқандда туризм кўчаларини боғловчи такси йўналиши очилди

Ўзбекистон раҳбарининг қарори ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳридаги туризм кўчаларини бир-бири билан боғловчи янги – 1-сонли "Регистон майдони – Бозоров кўчаси" шаҳар йўналишли такси йўналиши очилди.  Бу ҳақда вазирлик хабар берди.

Таъкидланишича, Регистон майдонидан бошланган йўналиш Регистон, Университет хиёбони, Орзу Маҳмудов, Ўзбекистон, А.Жомий, А.Темур, Шоҳрух Мирзо, Мирзо Улуғбек, Огаҳий номи билан аталувчи кўчалар орқали "Бозоров" кўчасида якунланади.

"Аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу йўналиш Самарқанддаги туризм масканларини гастрономик кўчалар билан боғлайди",-дейилади хабарда.  

Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1