Sevimli

2022 йилнинг 2-чорагида энг фаол бўлган банклар маълум қилинди (жадвал)

ЖАМИЯТ 04.07.2022, 23:26
2022 йилнинг 2-чорагида энг фаол бўлган банклар маълум қилинди (жадвал)

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтингини янгилади. Энг катта ўсишни "Миллий Банк" ва "Инфинбанк" кўрсатиб, улар мос равишда 4 ва 3 поғонага кўтарилган. Шу билан бирга, “Ипотекабанк” кучли учликдан тушиб кетган ва “Ўзсаноатқурилишбанк” умумий рейтингда энг катта пасайишни кўрсатгани айтилади.

Қайд этилишича, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) Ўзбекистоннинг 31 та тижорат банки учун "Банк фаоллик индекси"ни ишлаб чиқди. Марказ мазкур индексга асосан, ҳар чоракда банклар рейтинги янгилаб бормоқда. Тадқиқот хусусий секторнинг банк активларидаги улушининг ўзгаришини мониторинг, шунингдек, мамлакат банк секторидаги ислоҳотлар ва трансформация жараёнларининг самарадорлигини баҳолаш мақсадида ўтказилади.

2022 йил 1 июнь ҳолатига республика банк тизими активлари 493,7 трлн. сўмни (2021 йил 1 июнь ҳолатига нисбатан ўсиш 25%), мажбуриятлар - 420,2 трлн. сўмни (ўсиш 26%), кредитлар – 345,2 трлн. сўмни (ўсиш 15,9%) ҳамда депозитлар -173,9 трлн.сўмни (ўсиш 37,8%) ташкил этган.

Марказ тадқиқотида банклар икки гуруҳга бўлинган — катта ва кичик. Рейтинг ушбу гуруҳларнинг ҳар бири учун алоҳида-алоҳида тузилган. Шу билан бирга, кичик банклар гуруҳига фақат Тошкент шаҳрида (ёки фақат битта вилоятда) фаолият юритувчи банклар киради.

2022 йилнинг 2-чораги учун йирик банклар фаолик рейтинги

17 та йирик банклар учун тузилган биринчи учлик қуйидагича жойлашган бўлиб, “Капитал банк” умумий рейтингда юқори ўринни эгаллашда давом этмоқда.

Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+18.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10945.32
USD -24.69
11144.52
EUR 27.51
180.54
RUB 1.66
1