АсосийJinoyat

Тошкентда хусусий уй-жойлар мулкдорлари ширкати раҳбарлари аҳолидан йиғилган пулларни ўзлаштириб юборди

'Тошкентда  хусусий уй-жойлар мулкдорлари ширкати раҳбарлари аҳолидан йиғилган пулларни ўзлаштириб юборди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан  терговга қадар текширувлар ўтказилди.   

Унда, “I.L.”, “U.S.”  ва “E-S.” номли хусусий уй-жойлар мулкдорлари ширкати раҳбарлари ва бошқалар аҳолидан йиғилган жами 275,3 млн сўм мажбурий бадал тўловларини кирим қилмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар