АсосийЖИНОЯТ

Тошкент вилоятида 13,9 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Тошкент вилоятида 13,9 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида қурилаётган оқова сув тозалаш иншооти қурилишида 13,9 млрд сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳолати аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда маълум бўлишича, «Сув таъминот ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» ДУК Тошкент ҳудудий бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти «Сувоқова» ДУК ўртасидаги шартнома асосида амалга оширилаётган қурилиш ишлари бўйича сохта маълумотлар расмийлаштирилган.

Хусусан, амалда 73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилган бўлса-да, ҳужжатларда уларнинг қиймати 87,2 млрд сўм этиб кўрсатилган. Оқибатда 13,9 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкент вилоятида 13,9 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди - Darakchi.uz