Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган назорат тадбирларида бир қатор дорихоналарда дори воситалари белгиланган нархдан юқори баҳода сотилаётгани аниқланди.
Хусусан, "SHUNQORLAR" МЧЖ дорихонасида "ПОЛИМИК" 12,8 минг сўм ўрнига 70 минг сўмдан, "КОНВУЛЕКС" эса 66,5 минг сўм ўрнига 395 минг сўмдан таклиф қилинган. Бу дори воситалари белгиланган нархдан мос равишда 5,5 ва қарийб 6 баробар қиммат бўлган.
Шунингдек, "MUNO FARM" дорихонасида "СТИМУЛОТОН" таблеткалари 50,7 минг сўм ўрнига 295 минг сўмдан, "HOSIL FARM"да "СЛИДЕРОН" 115,7 минг сўм ўрнига 349 минг сўмдан сотилгани аниқланган.
" CITY FARM", "AMIR FARM TRADE", "FERUZA NUR MED", "LEADER PHARMGROUP", "PHARM S GOLDEN" ва "RUSLAN BUYUK FARM" дорихоналарида ҳам айрим дори воситалари белгиланган нархдан юқори баҳода реализация қилинган.
Қўмита аниқланган ҳолатлар бўйича дорихоналарга кўрсатмалар бериб, лицензия талабларига риоя этилишини қайта кўриб чиқиш учун ваколатли органга сўров юборган.
Қайд этилишича, фармацевтика соҳасида дори воситалари нархлари устидан назорат "сирли мижоз" тадбирлари орқали давом эттирилади.






