АсосийЖИНОЯТ

ЙПХ ходими билан суҳбатини Instagram’га жойлаган фуқаро 7 суткага қамалди

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаронинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилган.

'ЙПХ ходими билан суҳбатини Instagram’га жойлаган фуқаро 7 суткага қамалди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ЙПХ ходими билан суҳбатини видеога олиб, Instagram’га жойлаган фуқаро 7 суткага маъмурий қамоққа олинди.

Маълум қилинишича, фуқаро 5 октябрь куни Чироқчи деҳқон бозори олдида ЙПХ инспекторлари ўтказаётган рейд вақтида тўхтатилган. Унга нисбатан текширув ўтказилиб, жараён давомида ЙПХ ходими билан суҳбати видеога олинган.

Шундан сўнг фуқаро видеони Instagram’даги саҳифасига жойлаган. Кейинчалик у видеони ижтимоий тармоққа жойлаганидан пушаймонлигини билдириб, узр сўраган ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини айтган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаронинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилган. Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди томонидан унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195²-моддаси асосида 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Суд қарорига кўра, фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимини фото ва видеога олиб, уни обрўсизлантириш мақсадида тарқатганликда айбдор деб топилган.

    Бошқа янгиликлар

    ЙПХ ходими билан суҳбатини Instagram’га жойлаган фуқаро 7 суткага қамалди - Darakchi.uz