Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда маълум қилинди.
Қайд этилишича, эндиликда:
- Самарқанд архитектура ва қурилиш институти урбанизация, архитектура, дизайн, маданий мерос объектини тиклаш;
- Тошкентдаги институт муҳандислик, архитектура, қурилиш ва қурилиш материаллари технологиялари, рақамли қурилиш йўналишларига ихтисослашади.
Шунингдек, талабалар етакчи лойиҳа-қидирув институтлари ва қурилиш кластерларига бириктирилади. Йиғилишда 1 сентябрдан халқаро таълим дастурлари асосида ўқитишни йўлга қўйишга кўрсатма берилган.
Дилбар Абдунабиева.






