1

Ўзбекистонда нефть ва газ соҳасида кластер ташкил қилинди

ИҚТИСОДИЁТ 08.07.2022, 16:20
Ўзбекистонда нефть ва газ соҳасида кластер ташкил қилинди

“Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–309-сон, 07.07.2022 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди. 

Қарор билан Нефть ва газ соҳасидаги таълим-ишлаб чиқариш кластери ташкил этилди.

 Нефть ва газ соҳасида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш таълим кластерининг асосий фаолият йўналишларидан ҳисобланади.

Таълим кластери доирасида:

  • ️ мактаб ўқувчиларини ишлаб чиқариш корхоналари учун устувор касбларга йўналтириш мақсадида:
  • аниқ ва табиий фанлар бўйича ихтисослаштирилган ўқув режаси жорий қилинади;
  • ишлаб чиқариш ташкилотлари томонидан мактаб ўқувчилари учун экскурсиялар ҳамда соҳа фахрийлари билан учрашувлар ташкил этилади;  
  • ️ профессионал ва олий таълим ташкилотларининг ўқув жараёнини ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан интеграция қилиш йўналишида:
  • фан ва мавзулар амалиётга йўналтирилади;
  • талабаларда мустақил таълим олиш кўникмалари шакллантирилади;
  • хорижий тилларда ўқитиладиган мутахассислик фанлари улуши оширилади.

 

 2022/2023 ўқув йилидан Таълим кластери таркибига кирувчи:

  • профессионал ва олий таълим ташкилотларида нефть ва газ соҳаси бўйича таҳсил олаётган иқтидорли ўқувчилар ва талабалар учун ишлаб чиқариш корхоналарининг стипендиялари жорий этилади;
  • ишлаб чиқариш корхоналарининг камида 5 йил иш стажига эга ходимларини “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг тавсияномаси асосида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда, кейинчалик ўзи ишлаб турган корхонада камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида мақсадли ўқитиш тартиби жорий этилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1