АсосийSiyosat

Владимир Норов МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев билан учрашув ўтказди

'Владимир Норов МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев билан учрашув ўтказди'ning rasmi

2022 йил 12 июль куни Москва шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов бошчилигидаги делегация Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, В.Норов Ҳамдўстлик халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш учун зарур платформа бўлгани ва бўлиб қолаётганини таъкидлади.  

Томонларнинг Ҳамдўстлик доирасида ўзаро манфаатли соҳаларда фаол ҳамкорлик қилишга тайёрлиги тасдиқланди.  

Бўлажак тадбирларнинг турли жиҳатлари, жумладан, МДҲ ташқи ишлар вазирлигининг навбатдаги мажлисини Ўзбекистонда ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

МДҲ ижроия қўмитаси раисига Ўзбекистонда Конституцияга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг муҳокамаси, ушбу ислоҳотларнинг устувор йўналиши инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати, ажралмас ҳуқуқ ва манфаатлари экналги тўғрисида  маълумот берилди.

Бошқа янгиликлар