1

Владимир Норов Сергей Лавров билан учрашди

СИЁСАТ 13.07.2022, 23:27
Теглар: Владимир Норов, Сергей Лавров
Владимир Норов Сергей Лавров билан учрашди

2022 йил 12 июль куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норовнинг Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Томонларнинг конструктив ўзаро манфаатли сиёсий мулоқот, иқтисодий дипломатияни ва маданий-гуманитар алмашинувларни янада жадаллаштириш тарафдори эканлиги қайд этилди.

Олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни тўлиқ амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар жаҳон ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.  БМТ, МДҲ, ШҲТ ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Бўлажак тадбирларнинг ташкилий ва мазмунли жиҳатлари, жумладан, 2022-йил 28-29 - июл кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг йиғилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Россия томонига Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар жараёни ва унинг устувор йўналишлари тўғрисида маълумотлар берилди.

Шарҳлар

Владимир Норов Ташқи ишлар вазири лавозимига маъқулланди

09.09.2022, 13:53

Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади. Бу ҳақда қуйи палата...
Владимир Норов МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев билан учрашув ўтказди

13.07.2022, 20:33

2022 йил 12 июль куни Москва шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов бошчилигидаги делегация Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев билан...
Владимир Норов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

01.01.2022, 12:32

2021-йил 31-декабр куни ТИВ ҳайъати йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 30-декабрдаги  ПҚ-74-сон қарорига мувофиқ Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган Владимир Норов  танишитирилди. Бу ҳақда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1