Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан бугун 20 июль куни Чўлпонота шаҳрига жўнаб кетди.
Маълум қилинишича, мамлакат етакчиси Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви доирасидаги тадбирларда иштирок этади.






