АсосийСИËСАТ

Мирзиёев Қирғизистон Республикасига етиб борди

Тошкент вақти билан 16:10да учиб кетган Шавкат Мирзизёев айни дамда Қирғиз Республикасида...

'Мирзиёев Қирғизистон Республикасига етиб борди'ning rasmi

Тошкент вақти билан 16:10да учиб кетган Шавкат Мирзизёев айни дамда Қирғиз Республикасида бўлиб турибди. 

Аэропортда Ўзюекистон етакчисини Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси - Президент Администрацияси Раҳбари Акилбек Жапаров ва бошқалар кутиб олди.

Маълумот учун, эртага саммит доирасида савдо, транспорт ва логистика, саноат кооперацияси, инновациялар, озиқ-овқат хавфсизлиги, туризм, маданий-гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича муҳокамалар кутилмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда. Шунингдек, қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувларини ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилганди.

Дилбар Абдунабиева.

    Бошқа янгиликлар