Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида Дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланди. Бу ҳақда Замон интернет нашри, “ТАСС” хабарга таяниб ёзмоқда.
Шавкат Мирзиёев, Садир Жапаров ва Қосим-Жўмарт Тўқаев учрашуви якунида XXI асрда Марказий Осиёда тараққиёт юзасидан шартнома имзоланган.
Қирғизистон президенти матбуот хизматининг маълумотларига кўра, Тожикистон ва Туркманистонда ички сиёсий жараёнлар якунлангач, бу давлатлар ҳам келишувга қўшилади.