АсосийИҚТИСОДИЁТ

2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистонда қанча автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум қилинди

 Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 52 мингтага ошган. Бу ҳақда Давлат ста...

 Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 52 мингтага ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси тақдим этган маълумотларда акс этган. 

Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 160 523 та енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.

Ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 51 743 тага ошган.

2022 йилнинг январь-июнь ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми эса қуйидагича:

—  Автомобил бензини – 563 минг тонна

— Кўмир – 2,5 млн. тонна

—  Нефт – 383,4 минг тонна

—  Газ конденцати – 655,4 минг тонна

—  Енгил автомобиллар – 160 523 дона

—  Автобус – 483 дона

—  Юк автомобиллари – 2 166 дона

—  Автомобил двигателлари – 116,3 минг дона

 

    Бошқа янгиликлар