АсосийSiyosat

Ҳеч ким урушнинг қайта бошланишини ва Афғонистоннинг яккаланишини истамайди — БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили

'Ҳеч ким урушнинг қайта бошланишини ва Афғонистоннинг яккаланишини истамайди — БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили'ning rasmi

Тошкентда бўлиб ўтаётган “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусидаги халқаро конференцияда БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили М.Потзел нутқ сўзлади, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири.

“Ушбу муҳим анжуманнинг ўтказилишининг ўзи катта тараққиётдир. Минтақа давлатлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, йирик донорлар, шунингдек, Афғонистоннинг муваққат ҳукумати илк бор бир жойда йиғилмоқда", дея бошлади ўз нутқини вакил.

Унинг сўзларига кўра, халқаро ҳамжамиятнинг асосий мақсади Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга кўмаклашишдан иборат бўлиб, бу Афғонистоннинг ўзи ва афғонлар, минтақа ва бутун дунё манфаатларига мос келади. 

“Ҳеч ким урушнинг қайта бошланишини ва Афғонистоннинг яккаланишини хоҳламайди”, дея таъкидлади Потзел

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар