1

Ярим йилда давлат бюджетига 21,5 трлн сўм божхона тўловлари ундирилган

ИҚТИСОДИЁТ 26.07.2022, 17:18
Ярим йилда давлат бюджетига 21,5 трлн сўм божхона тўловлари ундирилган

2022 йилнинг биринчи ярмида давлат бюджетига 21,5 трлн сўм божхона тўловлари ундирилган. Тушумлар 6,4 трлн сўмга ёки 43 фоизга ошди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари в.б. Ҳусан Тангриев хабар берди.

Қайд этилишича, божхона имтиёзлари 23,5 трлн сўмни ташкил этиб, айланма маблағ сифатида 12,1 мингта хўжалик субъектлари ихтиёрида қолдирилди. Имтиёзлар 10,2 трлн сўмга ёки 77 фоизга ортди.

Тезкор тадбирларда:

  •  562,1 кг гиёҳвандлик воситалари, 190 минг дона кучли таъсир этувчи ва 2,3 минг дона психотроп моддалар 4,7 минг дона тақиқланган адабиётлар ушлаб қолинган.
  • 8 420 та ҳолатда 434 млрд сўмлик товарларнинг ноқонуний айлануви аниқланган.
  • 2,2 млн долларга тенг нақд хорижий валюта, 8,2 млрд сўмлик заргарлик буюмлари, 1 066 дона маданий бойликларнинг ноқонуний айланувига чек қўйилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1