АсосийIqtisodiyot

Фуқаролар боғчаларга тўлайдиган 3 млн сўмгача маблағлари солиқдан озод этилади

'Фуқаролар боғчаларга тўлайдиган 3 млн сўмгача маблағлари солиқдан озод этилади'ning rasmi

Сал аввал хабар қилганимиздек, Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди, деб хабар бердиАдлия вазирлиги.

Ҳужжатга кўра, талабаларнинг Ўзбекистон олий таълим ташкилотлари ҳудудида пулли ўқув курслари, спорт тўгаракларини ташкил этишдан ва бошқа таълим хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлари жами даромадларга киритилмайди.

Шунингдек, солиқ тўловчининг фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 млн сўмгача бўлган тўловларига йўналтириладиган даромадларига солиқ солинмаслиги белгиланди.

Ўқувчи ва талабаларнинг таълим олиши учун профессионал ва олий таълим ташкилотлари билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича пулли-контракт асосида ўтказиладиган маблағ харажатларига ҳам солиқ тўловчининг даромади сифатида қаралмайди.

    Бошқа янгиликлар