Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг йиғилиши бошланди

СИЁСАТ 29.07.2022, 11:40
Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг йиғилиши бошланди

Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида бугун Тошкент шаҳридаги ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини бошлади. 

Йиғилишда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар, Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари - ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди, Хитой Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И, Қирғизистон ташқи ишлар визири Жээнбек Кулубаев, Покистон ташқи ишлар вазири Билавал Бхутто Зардарий, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, шунингдек, ШҲТ бош котиби Чжан Мин и ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев иштирок этмоқда.

Тадбир иштирокчиларининг биргаликда суратга олиш маросими бўлиб ўтди.

Учрашув 2022 йил 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ташкилот саммитига тайёргарликнинг якуний босқичидир.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг йиғилишини очиқ деб эълон қилди  ва нутқ сўзлади.

Сал аввал, Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишининг тадбирларида иштирок этаётган ШҲТга аъзо давлатлар делегацияларининг раҳбарларини қабул қилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1