АсосийСИËСАТ

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Президент Администрацияси раҳбари олийгоҳда таълим ва илмий жараёнларни рақамлаштириш ҳамда дуал таълимни ривожлантириш бўйича ишлар билан танишди.

'Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди'ning rasmi

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 5 октябрь куни Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Унинг билдиришича, ҳозирда олийгоҳда 4 та таълим йўналиши бўйича 10 мингга яқин талаба таҳсил олмоқда. Университетда маъмурий бошқарув, ўқув ва илмий жараёнларга рақамли технологиялар фаол жорий этилмоқда.

Шунингдек, дуал таълим ривожлантирилиб, илмий ишланмалар тижорат лойиҳаларига айлантирилмоқда. Талабалар шаҳарчаси эса илғор инновацион ечимлар майдонига айлантирилмоқда.

"Юртимиз шаҳарлари замонавий ва яшил маконга ўз-ўзидан айланиб қолмайди. Бунинг учун кенг фикрлайдиган, ноанъанавий ғояларни илгари сурадиган, экологик барқарор архитектура ва муҳандислик ечимларини ишлаб чиқадиган ҳамда уларни амалиётга татбиқ эта оладиган янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тарбиялаш жуда муҳим", — деди Саида Мирзиёева.

    Бошқа янгиликлар

    Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди - Darakchi.uz