1

Туркиянинг географик рўйхатида турувчи олтита машҳур ҳудудларини биласизми?

ДУНЁ 30.07.2022, 12:00
Туркиянинг географик рўйхатида турувчи олтита машҳур ҳудудларини биласизми?

Тўрт томони табиат билан ўралган, атроф-муҳит билан уйғун ва барқарорликка янгиёндашувни тақдим этувчи Туркия узоқ вақтдан бери ўзининг сўлим табиати, бой ошхонаси ватарихни акс эттирувчи қадимий шаҳарларибилан сайёҳлар орасида машҳурдир.

Ҳозирги кунда мамлакат ташриф буюрувчиларга ёз ойлари учун янги машғулотларни таклиф қилмоқда.

Очиқ ҳавода пикник қилиш айниқса, оломондан қочиш ва табиат билан ҳамнафас бўлишни истаган саёҳатчилар учун айни муддаодир. Туркияда пикник ва «glamour» ва«kamp» сўзларининг бири кишидан ҳосил бўлган ва очиқ ҳавода дам олиш билан бир қатордамеҳмонхона ҳашаматларини қидираётганлар орасида машҳур бўлган «глампинг» майдонларининг хилма-хиллиги катталар ҳам, болалар ҳам ушбу имкониятдан завқланишларинитаъминлайди.

Туркиядаги олтита энг машҳур пикник ваглампинг манзиллари қуйида келтириб ўтамиз:

Кабак кўрфази-Фетҳие, Муғла

Ўрта Ер денгизининг марказида жойлашганКабак кўрфази ўз чодирида ёки глампинг майдонида денгиз-қум-қуёш учлигидан баҳра олишни хоҳлайдиганлар учун ажойиб танловдир.

Муғланинг Фетҳие туманидаги бу сокинкўрфаз, ям-яшил табиати ва тиниқ феруза сувлари билан сайёҳларни ўзига жалб қилади. Кабак кўрфази аслида, Туркиянинг узоқ масофали пиёда маршрути бўлган Ликия йўлидаги бекатлардан бири ҳисобланади.

Треккинг маршрутлари ташриф буюрувчиларни қадимий Ликия қироллигининг энг муҳим марказларига, сўнгра Кабак кўрфазига олиб боради. У ерда сиз, чодир қуриб, мавжланаётган сувларда чўмилиб роҳатланишингиз мумкин.

Фараля - Фетҳие, Муғла

Фараля, Туркиянинг мусаффо денгиз қирғоқлари ва жозибали кўрфазлари билан машҳур дам олиш маскани бўлиб, ҳашамат ва табиатни бирлаштирган глампинг марказлари билан машҳурдир.

Фаралядаги глампинг майдонларида люкс даражадаги меҳмонхоналардагидан ҳам кўпроқ қулайликлар мавжуд бўлиб, улар ёғочдан ясалган уйчалар ва маҳаллий таомларни тақдим этувчиресторанларга эга.

Капалаклар водийси-Фетҳие, Муғла

Бу ҳудудда яшайдиган 80 дан ортиқ капалактурларидан номини олган Капалак водийси ташриф буюрувчиларни жаннатмонанд муҳитга етаклайди.

Кампга чиқувчилар баландлиги 350 метргачабўлган тик қоялар билан ўралган бу ям-яшил водийда чодир қуришлари, шаршаранинг жозибадор оҳангларидан баҳраманд бўлишларимумкин.

Кападокия, Невшеҳир

Палеолит даврига оид “Spellbinding Cappadocia” дунёдаги энг ҳаяжонли ландшафтлардан бири бўлиб, бу ерда кампларда ажойиб тарзда дам олиш мумкин.

“Пари бажалари” деб номланувҳси мафтункор устунлар, сирли ер ости шаҳарлари ва маҳаллий лаззатлари билан машҳур бўлган бу ўзига хос минтақада кўплаб лагерлар жойлашган бўлиб, уларнинг аксарияти Гореме очиқ осмон остидаги музей, Ашиклар водийси ва Аванос қишлоғи каби муҳим жойларга яқинлиги билан ҳам сайёҳларни ўзига жалб қилади.

Кападокияда зиёратчилар ўз чодирларида перибажаларига қараб ухлашлари ва осмонда«сузаётган» ҳаво шарлари манзарасида уйғонишлари мумкин.

Едигўллер миллий боғи, Болу

Болу вилояти ҳудудида жойлашган ва ям-яшил Қораденгиз ўрмонлари кенг кўлларни ўраб турган“Едигўллер миллий боғи” ёввойи табиат ва сокин муҳитни излаётганлар учун идеал жой.

Ўзининг еттита кўли билан машҳур ушбу табиат мўъжизалари боғида дам олувчилар кўл бўйида чодир қуришлари мумкин.

Иғнеада тошқин ўрмонлари миллий боғи, Қиркларели

Иғнеада Floodplain Forests Миллий Парки Туркиядаги энг йирик глампинг марказларидан бирини ўз ичига олади.

Биологик хилма-хилликка бой мазкур ҳудудда 670 турдаги ўсимлик ва 194 турдаги қушлар яшайди. Бу ер шунингдек, табиатни қулайликданмаҳрум қилмасдан ҳис қилишни хоҳлайдиганларучун турфа қулайликларни тақдим қилади.

Паркдаги ёғоч уйлар камп қувончини меҳмонхона қулайлиги билан бирлаштиради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1