Шимолий Корея пандемия тугашини маълум қилди. Қайд этилишича, мамлакатда май ойининг ўрталаридан бери биринчи марта янги ҳолатлар қайд этилмади.
Баҳор охирида у тўсатдан COVID-19нинг биринчи маҳаллий эпидемияси ҳақида эълон қилди ва мамлакат вирус тарқалишини олдини олиш учун қатъий чоралар кўрди.
Куни кеча эса Шимолий Кореянинг эпидемияга қарши давлат маркази сўнгги 24 соат ичида янги беморлар йўқлигини маълум қилди. Баёнотда айтилишича, беморларнинг тахминан 99,99 фоизи тўлиқ тузалиб кетган. Расмий маълумотларга кўра, 74 га яқин одам вирусдан вафот этган. Ва бу Шимолий Кореяда ўлим кўрсаткичини - 0,0016% - дунёдаги энг паст кўрсаткичга айлантиради.
Сеулдаги Ханянг университети тиббиёт факултети профессори Шин Ёнг-жунгнинг айтишича, бундай кам ўлим сони деярли "мумкин эмас".
“Бу ҳисоблаш қобилиятининг етишмаслиги натижаси бўлиши мумкин. Кекса одамларнинг COVID-19 дан, асосан, уйда ўлиш эҳтимоли юқори эканлигини ҳисобга олсак, қурбонлар сонини эълон қилишни истамаслигининг сиёсий сабаблари бор”, деб ёзади у таҳлилида.
Юқумли касалликлар бўйича мутахассислар Шимолий Кореядаги эпидемия ҳақидаги расмий янгиланишларни бошиданоқ шубҳа остига олишди. Кўпчилик, шунингдек, 26 миллион аҳолиси бўлган мамлакатда касаллик авж олиши ҳалокатли бўлишидан хавотирда эди. Чунки вакцинани кам одам олган. Шу билан бирга, уларнинг катта қисми тўйиб овқатланмайди, соғлиқни сақлаш тизими эса ночор аҳволда.
Расмий маълумотларга кўра, 74 га яқин одам вирусдан вафот этган. Ва бу Шимолий Кореяда ўлим кўрсаткичини - 0,0016% - дунёдаги энг паст кўрсаткичга айлантиради.
Сеулдаги Ханянг университети тиббиёт факултети профессори Шин Ёнг-жунгнинг айтишича, бундай кам ўлим сони деярли "мумкин эмас".