Олимлар маймунчечакнинг "номақбул" аломатлари ҳақида маълум қилди

САЛОМАТЛИК 02.08.2022, 12:15
Олимлар маймунчечакнинг "номақбул" аломатлари ҳақида маълум қилди

Буюк Британия олимлари маймунчечак билан касалланган 197 эркакнинг соғлиғини ўрганишди. Улар касалликнинг янги “одобсиз” аломатларини пайқашди.

Маълум бўлишича, 71 нафар беморда бош оғриғи, 31 нафари эса жинсий олатни шишишидан шикоят қилган. Бундан ташқари, уларнинг барчасида шиллиқ пардалар ва терида жароҳатлар бор эди.

Шунингдек, 70 нафар эркакда ОИВ инфекцияси аниқланган, 56 нафарида жинсий алоқа орқали юқадиган инфекциялар аниқланган.

Лондондаги Guy’s and St Thomas' NHS Foundation Trust вакили Жулия Билинсканинг айтишича, маймунчечак нега баъзи одамларда бу аломатларга сабаб бўлиши ҳали аниқ эмас.

"Бу касалликнинг табиий йўналишидаги ўзгаришларни кўрсатиши ёки юқиш усули билан боғлиқ бўлиши мумкин", деди у.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+-5.03° tumanli
Валюта курси
11260.49
USD -24.41
11796.49
EUR -45.88
178.99
RUB -0.23
1