1

БМТ Кобулда “Ал-Қоида” етакчиси ўлдирилганига изоҳ берди

ДУНЁ 04.08.2022, 10:02
БМТ Кобулда “Ал-Қоида” етакчиси ўлдирилганига изоҳ берди

БМТ “Толибон” ҳаракатининг террорчилар билан алоқалари узилиши учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Бу ҳақда ташкилот Бош котиби ўринбосари, терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронковнинг сўзларига таяниб, Замон.уз сайти маълум қилди.

“ ‘Ал-Қоида’ ҳозирда Афғонистонда яхши маълум. Менинг бошқармам “Толибон”нинг террорчилар билан йўли ажралиши учун барча ишни амалга оширмоқда”, – деган у.

 

Маълумот ўрнида: 31 июль куни АҚШ махсус амалиёт давомида Кобулда “Ал-Қоида” халқаро террорчилик гуруҳи етакчиси Айман аз-Завахирий ўлдирилди. У Усома бин Лодин ўлимидан сўнг мазкур гуруҳга бошчилик қилиб келган. Жозеф Байден бу тўғрисидаги баёнотда Афғонистонни қайтадан террор уясига айлантирмасликка ваъда берди. Давлат котиби Энтони Блинкен эса толибларни Доҳа келишувларини бузишда айблади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1