Sevimli

Хитойнинг жиддий эътирозига қарамай Тайванга борган Пелоси яна бир хавфли ҳудудга юриш қилмоқчи

ДУНЁ 04.08.2022, 22:11
Хитойнинг жиддий эътирозига қарамай Тайванга борган Пелоси яна бир хавфли ҳудудга юриш қилмоқчи

Маълум муддат аввал АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикери Хитойнинг жиддий қаршилигига қарамай Тайванга ташриф буюрганди. Пелосининг бу хавфли ҳудудга сафари 2 август куни амалга ошган. Нэнси 3 август куни Тайван раҳбари Цай Инвэнь билан учрашган ва парламент олдида нутқ сўзлаган

Пелосининг ташрифи фонида Хитой армияси Тайвань қирғоқларида бир қатор ҳарбий амалиётлар ва машғулотларни бошлаган.

Zamon.uz' нашрининг манбаларга таяниб ёзишича, Пелоси демилитаризация қилинган ҳудуд – Жанубий ва Шимолий Корея чегарасига ҳам боришни режалаштирган.

Маълум бўлишича, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Сеулда Жанубий Корея Миллий Ассамблеяси спикери Ким Жин Пё ва парламентнинг бошқа аъзолари билан учрашди.

Агар бу амалга оширилса, бу АҚШнинг Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан 2019 йилда учрашганидан кейинги  биринчи ташрифи бўлади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ собиқ раҳбари Тайванга ташрифи учун Нэнси Пелосини “ақлдан озган” деб атаганди.

Маълумот ўрнида, Пелоси Жанубий Корея Президенти билан телефон орқали мулоқот қилишни режалаштирган.

Шарҳлар